Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Араб тили
Араб тилини бизгача етиб келган манбаларга таянган ҳолда ўрганадиган бўлсак, арабларнинг лафзларга маъно ва предметларга ном беришда тўрт манбага асосланганлари аён бўлади. Улар қуйидагилар:
- Ҳақиқат
- Мажоз
- Иштиқоқ
- Арабчалаштириш
Биринчи: ҳақиқат. Ҳақиқат уч қисм бўлади:
а) Тилга оид ҳақиқат. Араб тилида лафзга қандай мазмун юклатилган бўлса, ўша мазмун тил ҳақиқати, дейилади. Масалан: (رأس ) сўзи инсон ёки ҳайвон жасадининг энг юқори қисмини англатади.
б) Урфга оид ҳақиқат. Арабларнинг урфи бўйича лафзга қандай мазмун юклатилган бўлса, шу мазмун урф ҳақиқати, дейилади. Масалан, (الدابة ) сўзи тил ҳақиқатига кўра ерда ўрмалаб юрадиган жониворларни англатса, урф ҳақиқатига кўра тўрт оёқли барча ҳайвонларни англатади. Шунинг учун бу сўздан агар умуман тўрт оёқли ҳайвон тушунилса, у урф ҳақиқатига кўра тушунилади.
Урф ҳақиқати икки қисмга бўлинади. Умумий урф ҳақиқати ва хусусий урф ҳақиқати. Юқорида айтиб ўтган мисолимиз умумий урф ҳақиқатига киради.
Ҳар бир фан асосчилари ўз фанлари учун қабул қилган истилоҳлар (терминлар) хусусий урф ҳақиқатига киради. Масалан, фоил сўзи хусусий урф ҳақиқатига кўра яъни, наҳв фани истилоҳига кўра, феълнинг исноди унга берилган (яъни феълни суяб турган) сўзни англатади.
в) Шариатга оид ҳақиқат. (Шаръий ҳақиқат) Лафзга шариат воситасида бирор мазмун юклатилса, шу мазмун шаръий ҳақиқат бўлади. Масалан, (الصلاة ) сўзи тил ҳақиқатига кўра дуо маъносини англатса, шаръий ҳақиқатга кўра махсус амаллар йиғиндисини англатади. (Яъни, намоз амалларини. Қиём, қаъда, руку, сужуд каби).
Иккинчи: Мажоз
Мажоз бу лафзни қўллашда яъни, унга мазмун беришда ҳақиқатдан ҳатлаб ўтишдир. Бошқачароқ қилиб айтганда лафзларни юқоридаги уч ҳақиқатга кўра англатадиган мазмунидан бошқа мазмунда ишлатиш. Бундай қилишнинг албатта бир сабаби – асоси бўлади. Асослар қуйидагича бўлади:
15-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204
|